» Материалы за 28.04.2017

 
 
 
"Qo'rg'ontepadonmahsulotlari" AJ aksiyadorlari diqqatiga!

Microsoft Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқув-синфини очди

Автор: admin от 28-04-2017, 15:21, Ko'rildi: 7 146

73

Дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири Microsoft корпорацияси 2017 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) махсус ўқув синфини очди, деб хабар бермоқдаАхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Замонавий IT-синфи моноблок компьютерлари билан жиҳозланган бўлиб, барча зарур жиҳозлар Microsoft корпорацияси томонидан беғараз тақдим этилган ҳамда лицензияга эга дастурий таъминотлар ва ечимлар, шунингдек, машғулотлар ўтказиш учун қўшимча ускуналар билан таъминланган.


Bo'limlar: Yangiliklar / Mamlakat xabarlari

 

Давлатимиз раҳбари Жиззах шаҳридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолияти билан танишди

Автор: admin от 28-04-2017, 13:16, Ko'rildi: 199 185

3 793 Давлатимиз раҳбари Жиззах шаҳридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолияти билан танишди. Марказда тадбиркорларга барча турдаги хизматлар кўрсатилади. 

Ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланаётган бугунги даврда компьютер, интернет ва бошқа алоқа воситалари олис қишлоқларда ҳам кундалик турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб бораётир. Замонавий технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги йилдан-йилга ошиб, компьютер техникаси ва электрон ҳужжат айланиш тизими ривожланаётир. Барча соҳада илғор коммуникация технологиялари қулай ва тезкор маълумот алмашиш ва хизмат кўрсатиш воситасига айланмоқда. 

Марказда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган муаммо ва масалалар юзасидан турли соҳа мутахассисларидан жавоб олишлари мумкин. 

Энди тадбиркор муаммосини ҳал қилиш учун турли ташкилотларга бориб юрмайди. Ушбу марказда барча соҳа мутахассислари уларнинг талаб ва таклифларини ўрганади ва ечимини топади. Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази тадбиркорларнинг ҳақиқий кўмакчиси бўлиши лозим, деди Шавкат Мирзиёев. 

Bo'limlar: Yangiliklar