"Jonajon O‘zbekistonim, mangu bo‘l omon!

Мобил интернет тезлиги пасайганига

Автор: admin от 11-05-2020, 10:22, Ko'rildi: 3 105

29

Ҳозирги кунда аҳоли, айниқса талабалар уйларида ўтиргани аҳоли яшаш мавзеларида ва қишлоқ ҳудудларида тармоққа юкламанинг кескин ортишига олиб келмоқда, дея хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

"Натижада, айрим жойларда мобил интернет тезлиги камайиши кузатилмоқда. Ушбу ҳолатда тармоқлардаги юкламалар доимий назоратга олиниб, тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилмоқда”, - дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, республика бўйича 237 та объектда магистраль телекоммуникация тармоқлари кенгайтирилиб, телекоммуникация ускуналари модернизация қилинди. Натижада магистраль телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 200 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 40 Гбит/с.га етказилди.

Шунингдек, «Оптик толали алоқа линияларини қуриш» лойиҳаси доирасида республика бўйича 16,0 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 36,6 минг км.га етказилди.

Интернет тармоғига кенг полосали симли уланишни кенгайтириш лойиҳаси доирасида оператор ва провайдерлар томонидан 1 млн. порт монтаж қилинди ва кенг полосали тармоққа уланиш портларининг умумий сони 2 млн.дан ортди.

Мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида 6 000 дан ортиқ мобил алоқа база станцияси ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 26 мингтадан ортди ва республика аҳоли масканларини мобил алоқа билан қамрови даражаси 97 фоизга ва мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси 70 фоизга етказилди.

"Қишлоқ ҳудудларида мобил алоқа база станцияларнинг техник имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида электромагнит нурланиш нормалари қайта кўриб чиқилди ва база станциялар қувватлари оширилди. 2019 йил давомида телекоммуникация тармоқлари қамрови умуман мавжуд бўлмаган аҳоли яшаш масканлари сони деярли икки баробарга камайтирилди”, - дейилган хабарда.

Bo'limlar: Yangiliklar

 

Давлатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги

Автор: admin от 30-08-2019, 16:33, Ko'rildi: 5 785

79

 

АСССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ ЮРТДОШЛАР !


Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик шодиёнаси

муносабати билан  Сизни самимий муборакбод этамиз.

Сизга ва яқинларингизга байрамона кайфият,

мустахкам соғлик ва тинчлик хотиржамлик,

Мамлакатимиз  равнақи йўлидаги фидокорона

мехнатларингизга муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Bo'limlar: Yangiliklar

 

Экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига!

Автор: admin от 16-08-2019, 18:09, Ko'rildi: 2 324

20

Экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига!

Bo'limlar: Yangiliklar

 

Umumiy yig'ilish

Автор: admin от 14-03-2019, 10:00, Ko'rildi: 39 935

117

Акциядорлари диққатига!

"Қўрғонтепадонмаҳсулотлари”АЖ Акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини 2019 йил 26 март куни кундузи соат 10-00 да Андижон вилояти, Кўрғонтепа тумани, Юксалиш МФЙ Бобурийлар кўчаси 100 – уйда жамият маъмурият биносида ўтказилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09 - 00 да бошланади.


Bo'limlar: Yangiliklar / E'lonlar

 

Yangiliklar

Автор: admin от 20-04-2018, 09:23, Ko'rildi: 13 024

216

"Қўрғонтепадонмахсулотлари” АЖ

Акциядорлари

диққатига!

"Қўрғонтепадонмаҳсулотлари”АЖ

Акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини 2018 йил 27 апрел куни

кундузи соат 09-00 да Андижон вилояти, Кўрғонтепа тумани, Юксалиш МФЙ

Бобурийлар кўчаси 100 – уйда жамият

маъмурият биносида ўтказилади. 


			

Bo'limlar: Yangiliklar / E'lonlar

 

Ommaviy tadbirlarni o'tkazish to'grisida

Автор: admin от 18-04-2018, 15:45, Ko'rildi: 5 307

93

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 398-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)

Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Bo'limlar: Yangiliklar / Ommaviy tadbirlar

 

Ishlab chiqariladigan maxsulotlar

Автор: admin от 18-04-2018, 14:38, Ko'rildi: 3 420

52

Республикамиз вилоятларига уруғлик буғдой, омухта ем махсулотлари, ун ва ун махсулотлари нон ва макорон махсулотларини етиштириб бериш. Шунингдек қишлоқ хўжалик махсулотларини қабул қилиш қайта ишлаш ва сотиш. Чорвачилик ва парандачилик фаолияти,чорва ва паранда ўстириш ва сотиш. Корхонанинг ишлаб чиқариш техналогияси замонавийлари билан тўлдириш, кенгаштириш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни ташкил қилишлардан иборат


Bo'limlar: Yangiliklar / Ishlab chiqariladigan mahsulotlar

 

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда кобейжинг карталари ишлаб чиқарилади

Автор: admin от 18-04-2018, 10:43, Ko'rildi: 4 171

154

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда кобейжинг карталари ишлаб чиқарилади

 

Bo'limlar: Yangiliklar / Mamlakat xabarlari

 

Microsoft Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқув-синфини очди

Автор: admin от 28-04-2017, 15:21, Ko'rildi: 8 286

116

Дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири Microsoft корпорацияси 2017 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) махсус ўқув синфини очди, деб хабар бермоқдаАхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Замонавий IT-синфи моноблок компьютерлари билан жиҳозланган бўлиб, барча зарур жиҳозлар Microsoft корпорацияси томонидан беғараз тақдим этилган ҳамда лицензияга эга дастурий таъминотлар ва ечимлар, шунингдек, машғулотлар ўтказиш учун қўшимча ускуналар билан таъминланган.


Bo'limlar: Yangiliklar / Mamlakat xabarlari

 

Давлатимиз раҳбари Жиззах шаҳридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолияти билан танишди

Автор: admin от 28-04-2017, 13:16, Ko'rildi: 225 335

4 719 Давлатимиз раҳбари Жиззах шаҳридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолияти билан танишди. Марказда тадбиркорларга барча турдаги хизматлар кўрсатилади. 

Ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланаётган бугунги даврда компьютер, интернет ва бошқа алоқа воситалари олис қишлоқларда ҳам кундалик турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб бораётир. Замонавий технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги йилдан-йилга ошиб, компьютер техникаси ва электрон ҳужжат айланиш тизими ривожланаётир. Барча соҳада илғор коммуникация технологиялари қулай ва тезкор маълумот алмашиш ва хизмат кўрсатиш воситасига айланмоқда. 

Марказда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган муаммо ва масалалар юзасидан турли соҳа мутахассисларидан жавоб олишлари мумкин. 

Энди тадбиркор муаммосини ҳал қилиш учун турли ташкилотларга бориб юрмайди. Ушбу марказда барча соҳа мутахассислари уларнинг талаб ва таклифларини ўрганади ва ечимини топади. Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази тадбиркорларнинг ҳақиқий кўмакчиси бўлиши лозим, деди Шавкат Мирзиёев. 

Bo'limlar: Yangiliklar

 
Назад Вперед